Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятни Исроил қирғинларини текширишга чақирди
Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятни Исроил армияси томонидан блокададаги Ғазо секторида содир этилган қирғинларни текширишга чақирди.
Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги, Ғазо мактабида топилган кўзлари боғланган 30 жасаднинг топилгани ҳақида ёзма баёнот берди.
Воқеа жойидаги гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўз ичига олган баёнотда қуйидагилар қайд этилган:
“Ғазо сектори шимолида 30 дан ортиқ чириган фаластинликларнинг жасади топилди. Бу фуқаролар ўлдирилиб, қўллари ва кўзлари боғланган ҳолда тупроққа кўмилган. Улар қатл қилингани аниқ.”
Баёнотда, бу қотиллик Исроил армиясининг Фаластин халқига қарши ваҳшиёна геноцидга гувоҳлик бериши ва бундай қирғинлар яна кўп бўлиши мумкинлиги таъкидланди.
Баёнотда, оммавий қабрда топилган жасадларнинг Ғазо секторида фаластинлик тинч аҳоли томонидан содир этилган қирғин ва фожиаларнинг намунаси эканлиги қайд этилди.
«Исроил армияси бу қирғинларни амалга ошириш билан барча халқаро қонунлар ва меъёрларни бузди. Ғазо секторига ташриф буюрадиган ва Фаластин халқининг қирғинлари бўйича текширув олиб борувчи ва ишғол маъмурияти томонидан қўлга олинган бедарак йўқолганларнинг аҳволини ўрганадиган халқаро комиссия тузиш зарур», — дейилади баёнотда.
7 октабрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида 26,9 минг фаластинлик, жумладан, камида 11 минг бола ва 8 минг аёл ҳалок бўлди, 65,949 нафари яраланди. Минглаб қурбонлар вайроналар остида кўмилгани айтилмоқда, бироқ фуқаролик инфратузилмаси ҳам вайрон бўлмоқда. Одамлар бошпана топган касалхоналар ва таълим муассасаларига ҳужумлар уюштирилмоқда.