УМРА ЗИЁРАТИДАН ОЛДИН
Умра зиёратини ният қилган киши аввало унга яхши тайёргарлик кўради. Биринчи марта бораётган
бўлса, бу ишдан хабардор ки шилар – илм аҳллари билан масла ҳат қилади. Бажараётган амаллари тўғри бўлиши учун ўзи билан умра зиёрати ҳақида ёзилган китобни олиб кетиши мақсадга мувофиқ. Олимлар бу ишни мустаҳаб санайдилар. Муборак сафар олдидан тавба қилади, омонат ва қарзларни ўз эгаларига қайтаради. Озор берган кишилардан узр сўрайди. Айниқса, ота-онаси ва яқинлари ҳаёт бўлса, улардан дуолар олади. Қайтгунига қадар оиласини етарли нафақа билан таъминлайди. Шунингдек, ўзи билан ҳам шубҳа ва ҳаромдан холи молни олиб кетади. Сафарда тақводор инсонларга ҳамроҳ бўлади. Ибодати мақбул бўлиши учун фикри ва қалбини турли чалғитувчи амаллардан сақлайди. Зиёрат асносида барча сафар одобларига, хусусан, дуоларга астойдил киришади. Ман қилинган ишлардан ўзини сақлайди. Сафарга чиққан ва қайтгандан кейин фақир ва камбағалларга садақа улашиши мустаҳаб саналади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Умра – улуғ ибодат” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws