“Ватан” сўзининг истилоҳдаги маъноси
Баъзилар Ватанга “Инсоннинг киндик қони тўкилган жой”, деб таъриф беради. Таъриф тўғри, лекин, тўлақонли, мукаммал эмас. Чунки ҳаётда бир жойда туғилиб, бошқа ерни Ватан қилганлар ҳам йўқ эмас. “Ватан” сўзининг олдинлари урфда бўлган истилоҳий таърифи бугунги кун урфидаги истилоҳий таърифига унчалик мос келмайди.
“Ватан” сўзининг олдинги ва ҳозирги истилоҳий маънолари бир-биридан катта фарқ қилади. Биз бу фарқларни мавзудан четга чиқмаслик мақсадида баҳс қилмадик-да, унинг ўрнига барча истилоҳий таърифларни жамлаб, қуйидаги тўлдирувчи хулосага келишни ўринли деб топдик. Унга кўра, “бир жамоа инсонлар унинг фуқаролигини олиб, хоҳ у ерда туғилган ёки туғилмаган бўлсин, унга мансуб бўлиб, мустақил, жамоавий тарзда яшайдиган, ўз чегарасига эга Давлатга “Ватан” деб айтилади”.
“Исломда ватан тушунчаси” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: “Shamsuddinxon Boboxonov”
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-12-672-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ