Қуръони каримда Ватан тушунчаси
Қуръони каримда “Ватан” сўзи (“ўрин”, “жой” маъносида) бир ерда келган:
“Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат берди…” (Тавба сураси, 25-оят).
Тўғри, бу сўз биз ўрганаётган ватан маъносини тўла англатмайди. Бироқ Қуръони каримда ватан ҳақида бирор оғиз сўз айтилмаган экан, дейиш нотўғри. Чунки Каломи шарифда инсоннинг турар манзили – ватанини: ҳовли, қишлоқ, шаҳар, диёр ва ер кўринишида зикр қилган. Инсон дунёга келаркан мана шу жойларнинг бирида бешак қўним топиб, уларни Ватан тутиб ҳаёт кечиради.
“Агар Биз уларга ўзларингизни ўлдиринг ёки ўзингизни диёрларингиздан чиқаринг, деб фарз қилганимизда…” (Нисо сураси, 66-оят)
Имом Фахриддин Розий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Ат-тафсир ал-кабир” китоби оят тафсирида: “Аллоҳ таоло Ватандан айрилишни инсон ўзини ўзи ўлдиришига тенглаштирмоқда”, деган.
Аллоҳ таоло бу билан фаразан: “Мен уларга жуда қийин икки ишни бажаришни фарз қилганимда, итоат этмаган бўлардилар”, демоқда. Жуда қийин икки иш: жонни ўлдириш ва Ватандан айрилиш. Тарозининг бир палласида жонни ўлдириш оғирлиги турса, кейинги палласида унга баробар Ватандан айрилиқ турар экан. Оқил инсонлар фикрича, Ватандан айрилиш жуда қийин, унинг алами жонни ўлдириш аламига тенг келадиган ишдир. Бу эса Ватанга боғланиш ва унга муҳаббат қўйиш қалбга чуқур ўрнашган иш эканини кўрсатади.
Абу Ҳайён раҳматуллоҳи алайҳ “Тафсирул баҳрил муҳит” китобида: “Оятда диёр – ватандан чиқиш қийинлигига далил бор. Чунки Аллоҳ таоло уни жонни ўлдиришга тенглаштирган”, деган.
Ваҳба Зуҳайлий6 раҳматуллоҳи алайҳ “Тафсирул мунир” китобида: “Аллоҳ таолонинг “…ўзингизни диёрларингиздан чиқаринг…” сўзида Ватанни севиш, инсоннинг унга қаттиқ боғланиши, (ундан чиқариш) жонни ўлдиришга тенг, тарк этиш қийин иш эканлигига ишора бор”, дейди.
Олим ўзининг “Тафсирул васийт” китобида эса: “Аллоҳ таолонинг “…ўзингизни диёрларингиздан чиқаринг…” сўзида инсон табиатида ўз шаҳрига муҳаббат қўйиш, ватанни севиш – қалбга ўрнашган ва унга боғлиқ иш эканига очиқ ишора бор. Чунки Аллоҳ таоло диёр ва ватандан чиқишни жонни ўлдиришга тенглаштир- ди. Ҳар икки иш ҳам қийиндир. Кўпчилик инсонлар қанча машаққат, қийинчилик ва сиқувга йўлиқса ҳам, ватаннинг бир зарра тупроғига бепарво бўлмайди”, деб ёзади.
“Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўл- ди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар…” (Тавба сураси, 100-оят).
Фахриддин Розий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оят тафсирида муҳожирлар ансорлардан фазилатда устун бўлганлари ва бунинг тўрт сабаби борлигини айтади. Ўша сабаблар қаторида муҳожирлар ватан, оила ва қўшнилардан айрилиш машаққатига бардош берганларни санаб ўтади.
Аллома Мулла Али Қорий раҳматуллоҳи алайҳ “Мирқотул мафатиҳ” асарида айтади: «Суюкли ватандан айрилиш энг катта фитна-балодир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг “Фитна қатл этишдан ёмондир” сўзи ватандан чиқариш дея тафсир қилинади. Чунки бу сўз “…Ва сизларни чиқарган жойдан уларни ҳам чиқаринг…” (Бақара сураси, 191) оятидан сўнг келган».
Сабр оғир уч нарса бошга келганда, Кетказади оқилнинг ақлу ҳушини. Суйган элидан чиқмоқ бири ҳам яна Ёронлару ҳабибанг ташлаб кетиши.
“Сенга Қуръонни фарз қилган Зот, албатта, сени қайтар жойга қайтаргувчидир…” (Қасас сураси, 85-оят).
Имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил” тафсирида айтади: “Бу оят Макка билан Мадина орасидага Жуҳфада (Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзи ва ота-боболари туғилган жойга муштоқ бўлган вақтда нозил бўлди”.
Абдулқодир Мулло Ҳавиш раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Баёнул маоний” тафсирида келтиради:
“Давоний “Ал-авд” китобида айтади: «Яҳё ибн Саломдан ривоят қилинади: “Менга етган хабарга кўра, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан Мадинага юзланиб, Жуҳфага етганларида Жаброил алайҳиссалом тушиб:
– Эй Муҳаммад! Туғилган ерингизни соғиняпсизми? – деди. У зот:
– Ҳа, – дедилар.
Шунда “Сизга Қуръонни фарз қилган Зот…” ояти нозил бўлди».
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўсти Жаброил алайҳиссаломга Маккадан чиққанларига энди уч кун ўтган бўлса-да, Ватанни соғинганларини очиқ изҳор қилдилар. Қаерда бўлмасин, Аллоҳ таоло бандалари қалбига ватан муҳаббатини жо қилган. Ҳар бир маскан ўз аҳлига
маҳбуб кўринади. Қачон бўлмасин, уни бошқасидан устун қўяди. Фақат унда хотиржам бўладилар. Ҳатто ҳозирги вақт- да қишлоқдагилар шаҳарга борсалар, у ердаги ҳолат қишлоқларидан чиройли ва қулай бўлишига қарамай, яхши ухлай олмайдилар. Шаҳарда қишлоқда йўқ, кўрмаган нарсалари бўлади. Шундай бўлса-да – кечами, иссиқми ёки совуқми – бутун кучини ишини якунлаб, ўз оила сида ухлашга сарфлашига гувоҳ бўласиз. Аллоҳ ирода қилган ҳикмат сабабли шундай бўлади. Шунинг учун ҳар бир мавжудот ўзи туғилган ватанга ошиқади. Бу нарсани Аллоҳ мавжудотларда табиий хислат қилиб қўйган. Туя ўз ерига, қуш инига, ёввойи ҳайвонлар ўрмонига, балиқлар сувига ва инсон ўз ватанига ошиқишини кўрасиз. Гарчи манфаати ва ризқи бошқа жойда бўлса ҳам”.
Демак, Аллоҳ таоло бандалари қалбига Ватанга бўлган муҳаббатни жо қилган. Ҳар бир маскан ўз аҳлига гўзал кўринади. Инсон фақат ундагина хотиржам бўла олади. “Ўз уйинг – ўлан тўшагинг”, деган ўзбек мақоли бежиз айтилмаган. Шунга ўхшаш мақоллар ҳар бир халқда борлиги тайин. Чунки ватан муҳаббати миллат, юрт танламайди. Аллоҳ таолонинг Ўзи шундай бўлишини ирода қилган.
Исломда ватан тушунчаси” китобидан
Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар
Нашриёт: “Shamsuddinxon Boboxonov”
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-12-672-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
http://hidoyatuz.taplink.ws