САФАРГА ЧИҚИШДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
“Аставдиъукумуллоҳал-лазий ла тазиъу вадаъиуҳ”.
Маъноси: “Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим”.
“Бисмиллааҳ, таваккалту аълаллооҳ, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”.
Маъноси: “Аллоҳнинг номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Тоат қилишга ва гуноҳдан сақланишга
тоқат ёлғиз Аллоҳ таолодандир”.
Сафар давомида дам олиш ёки бошқа сабаб туфайли бирор жойга тушилса, қуйидаги дуо ўқилади:
َ“Робби анзилний мунзалан мубаарокан ва анта хойрул мунзилийн”.
Маъноси: “Раббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен манзилга туширувчиларнинг энг яхшисисан”.
“Умра улуғ амал” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws