Рўзани ўртага қўйиб қасам ичиш тўғрими?
370-cавол: Саволим шуки, рўзани ўртага қўйиб қасам ичиш тўғрими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай қилиш нотўғри ҳисобланади. Чунки динимизда мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолодан ўз зга нарса билан қасам ичишдан қайтарилган. Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ота-оналарингиз ва санамлар номи билан қасам ичманг. Фақат Аллоҳ номи билангина қасам ичинг. Ростгўй бўлсангизгина Аллоҳ номи билан қасам ичинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривояти). Валлоҳу аълам.
“ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ”нинг 1-жузидан
Муаллифлар: Муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги Фатво маркази уламолари
Китобнинг ҳажми: 622 бет
Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
Нашриёт: “Shamsiddinxon Boboxonov” NMIU
Нархи: 90 000 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws