Мақолалар

МАДИНАИ МУНАВВАРАГА ЕТИБ КЕЛГАНДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР

Чоп этилди Aprel 23, 2024 МАДИНАИ МУНАВВАРАГА ЕТИБ КЕЛГАНДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАРda fikr bildirishni o'chirish

Мадинаи мунаввара деворларига кўзи тушганидан бошлаб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишни бошлаш лозим. Салавоти Иброҳимияни айтиш афзал экани ривоятларда келган.
“Аллоҳумма солли ъа лаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳим. Иннака ҳамиидун мажиид. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидун мажиид”.
Маъноси: “Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оила аҳлига худди Иброҳим алайҳиссалом ва Иброҳим алайҳиссаломнинг оила аъзоларига раҳматингни нозил қилганинг дек, раҳматингни нозил қилгин. Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган ва улуғланган Зотсан. Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аҳлига худди Иброҳим алайҳиссалом ва Иброҳим алайҳиссаломнинг оила аҳлига баракангни нозил қилганингдек, барака нозил қилгин. Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган ва улуғланган Зотсан”
“Умра – улу- амал” китобидан

Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov»  нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ

http://hidoyatuz.taplink.ws