ИККИ ҲАРАМДА САФ МАСАЛАСИ
Масжидун Набавийда намозхонларнинг сафга бепарволиги дилни хира қилади. Кўпинча имом Равзаи шарифда, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меҳробларида намоз ўқийди. Масжид ходимлари томонидан имом турган қаторни билдириб турадиган пластик тўсиқлар қўйиб қўйилган.
Имомга иқтидо қилишда ана шу тўсиқлардан олдинга ўтиб кетмаслик керак. Бироқ баъзилар бунинг фарқига бормай имомдан олдинга ўтиб кетиши сабабли иқтидоси дуруст бўлмайди. Натижада намози бузилгани учун уни қайтадан ўқиши лозим бўлади.
Масжидул Ҳарамда саф масаласи бошқа масжидлардан бироз фарқ қилади. Иқтидо қилувчи имомдан бошқа томонда турган бўлса, гарчи у Каъбага яқинроқ турган бўлса ҳам, унинг намози дуруст бўлади. Лекин имом турган томонда турган бўлса-ю, ундан олдинга ўтиб кетса, муқтадийнинг намози дуруст бўлмайди. Шунинг учун имом билан Каъбанинг ораси очиқ қолдирилади. Шунда ҳеч кимнинг намозига футур етмайди.
“Умра – улу- амал” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws