Ғазодаги фаластинлик журналистлар ҳаётлари эвазига ҳақиқатни айтишда давом этмоқда
Исроил 2023 йил 7-октабрдан бери ҳужум қилиб келаётган Ғазо секторида фаолият юритаётган матбуот аъзолари ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, касбий вазифаларини бажаришга ҳаракат қилмоқда.
Халқаро жамоатчилик фикрининг реакциясига қарамай, Исроил 18 йилдан бери қамалда бўлган Ғазо секторига бир неча ойдирки интенсив ҳужумларни давом эттирмоқда.
Тахминан 2,3 миллион аҳолига эга Ғазо секторида яшовчи фаластинликлар каби журналистлар ҳам омон қолиш учун курашмоқда.
Исроил Ғазога ҳужумларини бошлаган кундан бери фаластинлик журналистлар ҳужумга учради.
Журналистлар ўлим хавфидан ташқари, озиқ-овқат ва сув этишмаслиги, даволанишнинг этишмаслиги, асбоб-ускуналар ва алоқаларнинг узилиши каби кўплаб муаммоларга дуч келишмоқда.
Ҳар хил хавф остида ўз вазифаларини бажараётган матбуот аъзолари Ғазодаги изтироблар ҳақида дунёга хабар бермоқда.