ИККИ ҲАРАМДА АЁЛЛАРНИНГ ЖАНОЗАГА ҚАТНАШИШЛАРИ ҲУКМИ
Масжидул Ҳарам ва Масжидун Набавийда фарз намозлари ўқилгандан кейин изидан жаноза намозлари ўқилади. Агар жаноза пешин, шом ва хуфтон каби ортида суннати бор намозлардан кейин ўқилса, суннат шундан кейин ўқилади. Ҳанафий мазҳабига кўра, жаноза намозида бошқа намозлар каби икки томонга салом берилади.
Фиқҳий китобларда аёлларнинг жамоат намозларига қатнашишлари фитна хавфи бўлгани боис макруҳ деб айтилган. Масжидул Ҳарам ва Масжидун Набавийда аёллар учун ажратилган махсус жойларда жамоат намози, хусусан, жаноза намозини ўқишлари мумкин.
“Умра – улу- амал” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws