Тоғдек қарзинг бўлса…
Тобеин муҳаддислардан Абу Воил Шарир ибн Салама ҳикоя қилади:
Бир куни ҳазрати Алининг олдига озодликка эришиш учун хожаси билан шартнома тузган бир қул келди ва:
– Хожамга олган қарзимни тўлайдиган кучим йўқ, менга ёрдам беринг, – деди.
Ҳазрати Али унга бундай деди:
– Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ўргатган дуони мен ҳам сенга ўргатайми? Бу дуони доимий тарзда ўқиб юрсанг, Тоғ қадар қарзинг бўлса ҳам Аллоҳ таоло ундан қутулишингга ёрдам этади: Ҳар доим шундай дуо қилиб юр: “Аллоҳум-макфиний би-ҳалалика ъан ҳаромик ва ағниний би фазлика ъамман сивак”.
(Аллоҳим! Менга ҳалол ризқ насиб айла ва мени ҳаромлардан қўриқла! Марҳаматинг билан мени Ўзингдан ўзгага муҳтож этма!)[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Термизий, Даавот, 111; Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, I, 153: Ҳоким, ал-Мустадриқ (Ато), I, 721; Албоний, Саҳиҳут-тарғиб, ват-тарҳиб, I, 360