Маърифатга тарғиб этувчи асарлар тақдимоти
Бугун, 22 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Раббоний нидолар”, “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ”, “Аллоҳ мени кўриб турибди”, “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китобларининг тақдимот маросими ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари, олимлар, профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар ва талаба-ёшлар иштирок этдилар…