Ҳаж вақтида жазирама туфайли 577 нафар зиёратчи ҳалок бўлди
Саудия Арабистонига Ҳаж сафари чоғида ҳалок бўлган зиёратчилар сони 577 нафарга етди.
Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) манбаларга таяниб хабар берди.
Анонимлик шарти билан гапирган икки араб дипломатининг айтишича, улардан камида 323 нафари мисрлик. Уларнинг ўлимига иссиқлик сабаб бўлган. Яна улар тиқилинчда турли жароҳатлар ҳам олишган.