Хом гапга пишиқ жавоб
Галилео Галилейнинг қулоқлари катта эди. Бир куни ғанимларидан бири уни камситмоқчи бўлиб:
– Устоз, қулоқларингиз бир одамга катталик қилмасмикан? – деди.
Галилей унга:
– Менинг қулоқларим бир кишига катталик қилса қилар-у, аммо сизнинг қулоқларингиз бир эшакка кичиклик қилмасмикан? – деб жавоб берди.