КАЪБАТУЛЛОҲ КАЛИТИНИНГ ЭГАСИ ОЛАМДАН ЎТДИ
Ўн беш асрдан буён отадан ўғилга мерос бўлиб келаётган ниҳоятда шарафли вазифа – Байтуллоҳнинг олтин эшигини очиб ,ёпишни Усмон ибн Толҳа розияллоҳу анҳуанинг сулоласи давом этиб келмоқда. У зотнинг 109-авлоди Шайх Солиҳ aш-Шайба бугун вафот этди.
Аллоҳ таоло раҳматига олсин.
Жаноза намози Масжидул Ҳарамда ўқилиб, марҳум Жаннатул Муалло қабристонига дафн этилади.
Аллоҳ таоло жойларини Фирдавс жаннатидан ато қилсин.