Меҳнатлар эътиборда
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” муносабати билан юртимиздаги диний соҳага ихтисослашган журналистларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир бошида Шайх Алижон қори ҳазратлари тиловат қилдилар.
Сўнгра устоз Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов домла тақдирлаш маросимини кириш кўзи билан очиб, машаққатли меҳнат соҳиблари шаънига илиқ сўзларни айтиб, ушбу касбнинг жамият ҳаётида нақадар муҳим аҳамият касб этишига тўхталди ҳамда ижодкорларнинг ишларида омадлар тилади. Шундан кейин тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир сўнгида Шайх Алижон қори ҳазратлари юртимиз тинчлиги, динимиз равнақини сўраб дуога қўл очдилар.