ҚАБРИ ШАРИФНИ ЗИЁРАТ ҚИЛАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН САЛОМ ВА САЛАВОТ
«Ассалааму ъалайка, йаа Росулаллооҳ, ассалааму ъалайка йаа хойро холқиллааҳ, ассалааму ъалайка йаа хияроталлооҳи мин жамийъи холқиҳ, ассалааму ъалайка йаа ҳабибаллооҳ, ас салааму ъалайка йаа саййида валади аадам, ассалааму ъалайка аййу ҳан Набиййи ва роҳматуллооҳи ва бароокаатуҳу йаа Росуулаллооҳ. Инний ашҳаду ан лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ ва аннака ъабдуҳуу ва Росуулуҳу ва ашҳаду аннака йаа Росуулаллооҳ, қод баллағтар рисаалата ва аддайтал амааната ва насаҳтал уммата ва кашафтал ғуммата-фажазаакаллоҳу ъан наа хойроо, жаазаакаллооҳу ъаннаа афзола маа жаа заа Набийян ъан умматиҳ. Аллоҳумма аъти саййиданаа ъабдака ва Росуулака Муҳаммаданил васийлата вал фазийлата вад дарожатал ъаалия тар рофийъаҳ, вабъасҳул мақомал маҳмуудал-лазий ваъадтаҳу, ва анзилҳул манзилал муқорроба ъиндак, иннака субҳаанака Зул фазлил ъазийм».
Маъноси: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга саломлар бўлсин. Эй Аллоҳ яратган халқнинг энг яхшиси, сизга саломлар бўлсин. Халқ ичидан Аллоҳ танлаб о лган зот, эй Аллоҳнинг ҳабиби, сизга саломлар бўлсин. Эй Одам фарзандлари нинг сар дори, сизга саломлар бўлсин.
Эй Аллоҳнинг Набийси, сизга саломлар ва Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин. Эй Аллоҳнинг
расули, мен ёлғиз Аллоҳ таоло дан ўзга илоҳ йўқлиги ва Унинг шериги ҳам йўқ эканига ҳамда сиз
Аллоҳнинг бандаси ва расули эканингизга гувоҳлик бераман.
Эй Аллоҳнинг расули, сиз рисолатни етказдингиз, омонатни адо қилдингиз, умматга хайрихоҳ бўлдингиз, ғамларни кетказдингиз. Аллоҳ сизни биз тарафимиздан ва набийларни ўз умматлари томонидан мукофотлаганидан афзалроғи билан мукофотласин.
Эй Аллоҳим! Саййидимиз ва Сенинг банданг ҳамда расулинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга василани, фазилатни, баланд ва олий даражани ато қилгин ҳамда у зотни Ўзинг ваъда қилган мақоми маҳ мудга етказгин. У зотга ҳузурингдаги муқарраб манзилни ато қилгин. Шубҳасиз, Сен пок ва улуғ фазл Эгасидирсан».
Китоб номи: “Умра – улуғ амал”
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws