Байрам шукуҳи
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйида “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” муносабати билан тантанали табриклаш маросими бўлиб ўтди.
Йиғилишни бош директор Султонбек Имомназаров кириш сўзи билан очиб, нашриёт ходимларини чин дилдан тарбиклади ва Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табрикномасини ўқиб эшиттирди ҳамда ижодкорларга заҳматли ишларида муваффақиятлар тилади.
Шундан кейин йилнинг энг фаол ходимлари ташаккурномалар билан тақдирланди. Тадбир сўнгида бош муҳаррир Абдулжалил Хўжам Ватанимиз тинчлиги, динимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, қолаверса, нашриёт ривожини сўраб дуо қилди.