7 октябрдан бери Исроил қайси давлатларга ҳужум қилди?
Исроилнинг Ғазога қарши ҳужуми 10 ойлигида давом этар экан, урушнинг минтақавий авж олиш қўрқув кучаймоқда, Ливанга ҳужумлар уюштирилди, Ҳамаснинг сиёсий раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилди.
Ҳания чоршанба куни эрта тонгда Эрон пойтахти Теҳронда исроил томонидан ўлдирилган.
Бу воқеа Исроилнинг Байрутдаги ҳужуми оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлгани ва 74 киши яраланганидан 24 соат ўтмасдан содир бўлди. Ўлдирилганлар орасида Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони Фуад Шукр ҳам бор эди.
7 октабрдан бери Исроил Яқин Шарқда 17 мингдан ортиқ ҳужумлар учун жавобгар бўлган.
Қуролли можаролар жойлашуви ва ҳодисалари маълумотлари лойиҳаси (ACLED) таҳлилий маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Исроил бешта давлатда, жумладан, босиб олинган Фаластин ҳудуди, Ливан, Сурия, Яман ва Эронда 17 мингдан ортиқ ҳужум уюштирган.
Ҳужумларнинг аксарияти Фаластин ҳудудига, хусусан, Ғазо секторига тўғри келади, 10 389 та қирғинбарот ҳужум жами ҳужумларнинг 60 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Исроил Ливанга 6544 та ҳужум уюштирган (38 фоиз), ундан кейин Сурияга 144 та ҳужум қайд этилган.