Дунё олимлари таъбирида Ватан тушунчаси
Чўлда ўрмалаб юрган жониворлар ҳам туғилишиданоқ ўз маконларини биладилар, ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиз ва дарёлардаги балиқлар ҳам ўз ошёнларини ҳис қиладилар, ҳатто болари ва шунга ўхшашлар ҳам ўз уяларини муҳофаза қиладилар, шунингдек, одамлар ҳам қаерда туғилиб ўсган бўлсалар, ўша жойга чексиз меҳр қўядилар.
Ф. СКОРИНА
Ватанпарварлик – ёлғиз ўз ватанига меҳр қўйишдан иборатгина эмас. Бу жуда катта ҳис… Бу – ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг яхши-ёмон кунларида асқатиш демакдир.
А. Н. ТОЛСТОЙ
Ким халқ билан унинг қайғусини баб-баравар бўлишиб олмаса, унинг шодлик байрамида ўзини хўрланган дея ҳис этиши шубҳасиздир.
Л. М. ЛЕОНОВ
Кимки умумий фалокат дақиқаларида ватан халоскорлигидан бошқа бирон-бир хаёлга борса, озод давлатда яшашга ҳақли эмас.
Ф. КЛИНГЕР
Инсон ҳаммадан аввал ўз мамлакатининг фарзанди, ватан манфаатларини дилига жо қилган фуқародир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ватан ғояси шонли йилларда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам унинг фарзандларига бирдек хос бўлмоғи зарур, бинобарин, бу ғояни чинакам ҳис этгандагина киши ўзини фуқаро дея ҳисоблашга ҳақлидир.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН
Ким бўлишдан қатъи назар, унинг ватанпарварлиги сўзи билан эмас, иши билан исбот қилинади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ватанга нафи йўқ яшалган ҳар кун, Инсон ҳаётида қолур бемазмун.
М. САЛМОН
Ватан учун чала иш қилиш, унинг учун ҳеч нима қилмасликдир.
М. РОБЕСПЬЕР
Ватанга муҳаббат, аввало, унга самимият, қизғинлик билан, самарали истак билан эзгулик ва маърифат тилашдан иборатдир, унинг меҳробига ҳамма нарсани, ширин жонни ҳам фидо этиш,
ундаги барча яхши нарсаларга қизғин ҳамдардлик билдириш ҳамда унинг камолот йўлига ғов тушаётган нарсаларга қаҳрли бўлмоқликдир.
Н. А. НЕКРАСОВ
Ватанпарвар – ватанга хизмат қилаётган кишидир, ватан эса бу, авваламбор, халқдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Ватанпарварлик туйғуси номусли ва назокатлидир… Муқаддас сўзларни эҳтиёт қил, ватанга муҳаббат хусусида дуч келган жойда оғиз кўпиртирма. Яхшиси, унинг фаровонлиги ва қудрати
йўлида индамайгина меҳнат қил.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Яқин-яқинларда ҳам ватанпарварлик ватандаги барча яхши нарсаларни мадҳ этишдан иборат эди; ватанпарвар бўлмоқ учун энди бу нарсалар кифоя қилмайди. Чунончи, барча яхши нарсаларни мадҳ этишга ҳали бизда мавжуд бўлган бемаъниликларни аёвсиз фош қилиш ва таъқиб этиш ҳам қўшилган.
Я. А. ДОБРОЛЮБОВ
Халқ фаровонлиги йўлида ҳар турли усулларни ахтармоқ ва иложи борича ватанга зарар етказадиган иллатларга барҳам бермоқ керак.
И. А. КРИЛОВ
Ватанпарварлик бизни маҳлиё қилиб қўймаслиги керак; ватанга муҳаббат кўр-кўрона эҳтирос эмас, балки доно ақл фаолиятидир.
М. КАРАМЗИН
Энг ёқимли ва долзарб ишлар ҳам ватанга хавф солувчи хатар олдида нари суриб қўйилади.
Л. М. ЛЕОНОВ
Бизга ота-оналар, болалар, яқин хеш-ақраболар қимматлидирлар; лекин муҳаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина «Ватан» сўзида мужассам. Ватанга нафи теккудек бўлса, ахир қайси виждонли одам унинг учун жон бермоққа иккиланар экан?
ЦИЦЕРОН
Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир эканликларида акс этади.
Г. ГЕГЕЛЬ
Энг мақбул фазилат – ватанга ва одамзодга кўрсатилган хизматда.
Ж. ДЕЛИЛЬ
Агар ҳаёт гўзаллиги ҳақида сўз борадиган бўлса, ватан учун курашда фидокорлик кўрсата билиш гўзал ҳаётнинг энг юксак намунасидир.
М. И. КАЛИНИН
Ватандан ташқарида бахт йўқ, ҳар ким жонажон ерида илдиз отсин.
И. С. ТУРГЕНЕВ
Ўзингни ватанга қанчалар яқин ҳис этсанг, уни шу қадар жонли вужуд каби аниқроқ ва севиброқ тасаввур қиласан.
А.БЛОК
Ҳар кимнинг қалбида ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди.
ФРЕЙТАГ
Фақат ҳамиятсиз одамларгина Ватан туйғусининг гўзал ва юксаклигини ҳис этолмайдилар.
И. П. ПАВЛОВ
Ким ўз юртини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди.
Ж. БАЙРОН
Кимда ўз юртига меҳр бўлмаса, у қалбан шикаста, қалбан мажруҳ.
Т. ШЕВЧЕНКО
Ким ўз ватанига дахлдор бўлмаса, у инсониятга ҳам дахлдор эмас.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ўз юртидан юз ўгирганлар виждонларидан ҳам юз ўгирадилар.
Я. ГАЛАН
Ким ватанни хор қилса, у оиласидан ҳам айрилади.
П. КОРНЕЛЬ
Шундай жиноят борки, уни оқлаб бўлмайди – бу ватанга хиёнатдир.
П. БУАСТ
Ватанга хиёнат қилмоқ учун қалбан ғоятда тубан бўлмоқ керак.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Сотқинни ҳеч кимга ва ҳеч нарсага солиштириб бўлмайди. Менимча, ҳатто терлама бити ҳам сотқинга қиёсланса, ҳақоратланган бўлур эди.
М. ГОРЬКИЙ
Инсоннинг оёғи ўз юрти заминига томир отиши керак, лекин унинг нигоҳи бутун дунёни кузатсин.
Ж. САНТАЯНА
Ватанга муҳаббат бутун дунёга муҳаббат билан уйғунлашиб кетади. Билим нуридан баҳраманд бўлган халқ, бу билан ёнверидаги қўшниларига зиён келтирмайди. Аксинча, давлатлар қанчалик маърифатли бўлишса, бир-бирлари билан тил топишиб, янада қудратлироқ кучга айланадилар, оламшумул тафаккур янада равнақ топади.
К. ГЕЛВЕСИН
“Исломда ватан тушунчаси” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: “Shamsuddinxon Boboxonov”
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-12-672-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
http://hidoyatuz.taplink.ws