ХУРМОЗОР ЗИЁРАТИ
Мадинаи мунавваранинг меваларидан хурмо алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, ажва хурмоси. У кичик ва қорамтир тусда бўлиб, шираси мўътадил. У асосан Мадинаи мунавварада етиштирилади. Бу хурмо минерал ва витаминларга бой, унинг таркибида бошқа меваларда учрамайдиган жуда кўп элементлар, айниқса, темир моддаси мавжуд. Ажванинг фойдаларини узоқдан-узоқ келтириш мумкин. Жумладан, уни мунтазам истеъмол қилиш кўп касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу тиббий тадқиқотларда ҳам ўз исботини топган. Тиббиёт олимларининг таъкидлашларича, ажва хурмоси танани ёшартиради, овқат ҳазмини яхшилайди, қон босимини меъёрда ушлаб туради, юрак-қон, мия ва ичаклар фаолиятини яхшилайди, холестеринни камайтиради, камқонликда ҳам катта фойда беради, инсульт хавфини сезиларли даражада камайтиради, қабзиятга дармон бўлади. Тиш, тери, тўқималар, соч, тирноқ, ошқозон, жигар, қўйингки, ички ва ташқи барча аъзоларга фойдалидир.
Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким эрталаб ажвадан етти дона еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди”, дедилар» (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Китоб номи: “Умра – улуғ амал”
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» НМИУ
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws