“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёти томонидан имом-хатиблар тақдирланди
ЎМИ Хоразм вилоят вакиллигида 2024 йилда нашр этилган “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газетасига обуна бўлишда фаоллик кўрсатган имом-хатибларни тақдирлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ЎМИ Хоразм вилоят вакили Хайрулла домла Абдуллаев, “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи масъул ходимлари Т.Низомов ва Ю.Сабуровлар иштирок этиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида нашр қилинаётган “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газеталари мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги тутган ўрни ва нашриётнинг келгусидаги режалари ҳақида маълумот бериб, 2024 йил “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газеталарига аҳолини обуна қилишлик йўлида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ имом-хатиблар, диний соҳа ходимларига нашриётнинг мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширдилар.