Ҳукамоларнинг Ватан ҳақида айтган гаплари
Ҳакимлар ғариб – юртидан йироқдаги кишини ота-онасидан тенг ажраб етим қолган болага ўхшатади. Унга меҳрибонлик қиладиган на онаси бўлади, на тарафини олдиган отаси.
Қуш инига, инсон ватанига ошиқади. Сенда онангнинг сут ҳақи бўлганидек, яшаб турган ерингнинг ҳам ватанлик ҳақи бор.
Оқилнинг белгилари: дўстларга яхшилик қилади, ватанига ошиқади, замона аҳли билан муросада яшайди.
Ватанни севиш билан диёрлар обод бўлур. Ғурбат хорликни, хорлик эса йўқчиликни келтирур.
Ватаннинг бебаҳо эканини эшита туриб уни сотадиган инсонлар ҳам учрайди.
Агар сен ватан ташвишини кўтармасанг, ушбу Ватаннинг ташвишига айланасан!
Фарзандларининг машҳур бўлишини хоҳламайдиган юрт эҳтиромга лойиқ эмас!
Агар ватан ёки инсон – иккисидан бирининг яшаши ёки ўлишига тўғри келса, ватаннинг яшаши учун инсон қурбон бўлиши керак бўлади.
Ватан учун жон бермоқ гўзалдир. Ватан учун яшамоқ ундан-да гўзал.
Ватанга бўлган муҳаббат сўзда эмас, иш ва амалда кўринадиган туйғудир.
Ватан муҳаббати сўзда эмас, кўзда чақнайдиган учқундир.
Ватанга онамизга талпингандек шошиламиз.
Ватан еридек қадрли нарса бўлмас!
Ватан муҳаббатли инсонлар ерида, уларнинг пешона тери ила ўсадиган серҳосил дарахтдир.
Инсон бу ёруғ дунёга бир бор келади, лекин, шу азиз жонни Ватан йўлида фидо этса, афсус эмас.
Ватаннинг қотган нони ажнабийларнинг ширинлигидан афзалдир!
Ватан биз учун суюкли макондир. Ундан қадамлар билан узоқлашсак-да қалбан яқинмиз.
Карамли кишилар ўз ватанига қуш инига талпингандай шошилади.
Мусофир минг матонатли бўлмасин, ғурбат вақтида иложсиз ватанни эслайди.
Бахтлилар йиғилиб ватанни барпо қилур. Қалблар йиғилиб машаққатлар енгил бўлур.
Ватан – ёмон хизмат қилганда ташлаб кетиладиган меҳмонхона эмас.
Ватан гарчи унда аламлар, ситамлар зиёда бўлса ҳам, барибир у Ватандир!
Ғурбат (мусофирчилик) гарчи у ривожланган маскан бўлса ҳам, барибир ғурбатдир.
Ватанда олган совғанг ҳақиқийдир. Чунки инсоннинг асл баҳосини ватанидан бошқаси беролмайди.
Инсоннинг олий вазифаси эртаю кеч Ватани ва халқи ҳаёти даражасини кўтаришдан иборатдир. Фуқароликка ва бирор мансабга эга бўлиб, сўнг ҳеч нарса қилмай ўтириш эмас.
Ватанга хатар пайдо бўлганда, унинг фуқаролари армияга айланади.
Ким бир жойнинг тузини тотган бўлса, унинг учун ўша жой ватани қаторида бўлади.
Ватанни ота-онани яхши кўргандек севиш лозим. Чунки болага ёшлигида она оқ сут бергани каби ватан ҳам ўз фарзандларига зилол сувидан беради.
Ота фарзандини ёмонликлардан ҳимоя қилгани каби ватан ҳам ўз фарзандларини ёмонликлардан ҳимоя қилади.
Ватан дегани бепоён жой эмас, у гоҳида жуда кичик, икки кафтга сиғадиган тупроқ бўлиши мумкин.
Инсонни ризқи, униб-ўсиши унда бўлгани учун Онага таққослаб, “она ватан” дейилади.
Ватан қадри фироқда билинур.
“Исломда ватан тушунчаси” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: “Shamsuddinxon Boboxonov”
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-12-672-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
http://hidoyatuz.taplink.ws