Бибихоним масжиди реставрация қилинади
Кеча, 2 октябрь куни Саида Мирзиёева Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан учрашди. Учрашувда Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидини реставрация қилиш бўйича келишувлар амалга оширилди.
Учрашув якунида эса Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «Оға Хон Траст» маданият жамғармаси ва Қатар тараққиёт жамғармаси билан икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди.