Хом гапга пишиқ жавоб: Гап нимада?
Бокс қироли Муҳаммад Али Лондонга сафар қилганда, бир журналист ундан сўради:
– Сиз Ислом динига эътиқод қиласиз, шундайми?
Муҳаммад Али жавоб қилди:
– Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!
Журналист яна сўради:
– Америка Қўшма Штатларидаги эгизак биноларни портлатганлар сизнинг динингиз вакиллари эканлигига қандай қарайсиз?
Муҳаммад Алини айтган гапи журналист қизнинг овозини ўчириб қўйди:
– Гитлер ҳам сизнинг динингиз вакили эди-ку?! Айб сизнинг динингиздами ёки Гитлердами? Энди ҳамма Гитлердан нафратланиши керакми ёки сизнинг динингизданми? Синглим, ҳар бир мусулмон мукаммал эмас, аммо Ислом мукаммал дин!