ТАНИШИНГ: ХАЛҚАРО АНЖУМАНГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Ҳинд уламолари” жамияти раиси ва Девбанд мадрасаси мудири забардаст олим мавлоно Аршад Маданий ҳафизаҳуллоҳ 1941 йилда туғилган. Ҳинд Ислом олими ва Дорул Улум Девбанднинг ҳозирги мудири. У Ҳиндистон уламолар жамиятининг саккизинчи президенти сифатида Асад Маданийдан кейин ўрин эгаллади. Ташкилот 2008 йилда бўлиниб кетди ва Шайх Маданий “Аршад” шўъбаси раҳбари бўлиб ишламоқда.
Шайх Маданий ўқишни Асғар Али Саҳабурий назорати остида бошлаган. 8 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, шундан сўнг у Дорул Улум Девбандда форс тилидан 5 йиллик курсни тугатди. 1955 йилда Дорул Улум Девбандда араб тилидан таълим олишни бошлади ва 1963 йилда расмий ўқишни тугатди.
Ҳадис ўқитувчилари орасида Сайид Фахриддин Аҳмад, Иброҳим Балиявий, Фахр Ҳасан Маражободий, Носир Аҳмад Хон, Заҳур Аҳмад Девбандий, Меҳди Ҳасан Шоҳжаҳанпурий, Муҳаммад Тайяб Қосимий ва Абд ал-Аҳад Деобандий бор. Унинг Девбанддаги бошқа устозлари: Изоз Али Амроҳи, Жалил Аҳмад Киранавий, Ахтар Ҳусайн Девбандий ва Воҳидуззамон Киронавий ва бошқалар бор.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати