Тил байрами қаерда қандай нишонланади?
Бугун дунёда 7 мингга яқин тил мавжуд. Аммо ҳаммаси ҳам етарлича ҳимояланган эмас. Маълумотларга қараганда, уларнинг 43 фоизи йўқолиб кетиш арафасида. Ҳар икки ҳафтада битта тил муомаладан чиқаётганига ишонмасангиз ҳам керак…
Бор-йўғи юзга яқин тил таълим тизимида, давлатлар ўртасидаги алоқаларда қўлланилади. Ўнга яқини дунёда расмий мақомга эга, холос. БМТ ҳам дунё аҳолисининг катта қисми сўзлашадиган 6 тилда – инглиз, араб, рус, француз, хитой ҳамда испан тилида фаолият олиб боради.
Кўплаб халқлар она тилига ҳурмат сифатида ҳар йили алоҳида бир кунни байрам қилиб келади. Келинг, бундай саналар қачон ва қандай нишонланиши билан танишамиз.
1952 йил 21 февралда Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида юзлаб фуқаролар бенгал тилига расман давлат тили мақоми берилишини талаб қилиб, намойишга чиқди. Кескин тус олган ҳодиса чоғида бир неча нафар қурбон берилди.
1999 йили UNESCO Бош конференциясида ўша мудҳиш намойишда ўз она тили учун курашиб, жон берган ёшлар хотирасига 21-февраль Халқаро она тили куни деб эълон қилинди ва мазкур сана кўплаб давлатларда кенг нишонлана бошланди.
1978 йилдан буён ҳар йили 9 апрелда маърифатпарвар Микаел Агрикола шарафига Фин тили куни нишонланади. Агрикола ёзма фин тили яратилишига улкан ҳисса қўшган. 1543 йили биринчи фин алифбосини яратади. Шу сана фин ёзма тилининг туғилган йили ҳисобланади. Тил байрами Финландияда дам олиш куни ҳисобланади, лекин 1980 йилдан бошлаб байрам муносабати билан давлат байроғи кўтарилади.
Ҳайдар Алиевнинг 2001 йил 1 авустдаги қарорига кўра ушбу сана Озарбойжон алифбоси ва тили куни байрам қилиб келинмоқда.
Марказий Осиё давлатларида тил байрамлари
1998 йил 20 январдаги Президент қарори билан Қозоғистон халқлари тиллари куни сентябр ойининг учинчи якшанбаси этиб белгиланган. 2007 йилдан эътиборан Қозоғистонда иш юритиш тўлиқ давлат тилида олиб борилмоқда. Давлат тилини мукаммал билиш ҳар бир қозоғистонлик учун заруратга айланган.
Қирғизистон 1989 йилдан буён ҳар йили 23 сентябрни қирғиз тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида нишонлайди. Шу йили ўзбек халқининг ҳам азалий орзуси ушалди. 1989 йил 21 октябрда ўзбек тили ҳам давлат тили мақомини олди. 2020 йил 10 апрелда Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қонунга асосан эса 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
Зулхумор ОРИФЖОНОВА тайёрлади.
oiyna.uz