Мақолалар

Қайнаган сув саратон, мигрен ва бошқа ички касалликларни даволаши айтилмоқда

Чоп этилди May 11, 2019 Қайнаган сув саратон, мигрен ва бошқа ички касалликларни даволаши айтилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Ушбу маълумот кўпчиликка эриш туюлиши мумкин, бироқ қайнаган сувнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кўпроқ тиббиёт ходимлари яхши билишади. Хўш, қандай қилиб қайнаган сув терапиясидан даволаниш мақсадида фойдаланиш мумкин? Эрта тонгда туриб, икки стакан қайнаб илитилган сув ичинг ва 45 дақиқа давомида ҳеч нарса истеъмол қилманг. Бир вақтнинг ўзида икки стакан илиқ сувни ича олмаслигингиз мумкин, аммо бир оз нафас ростлаб бўлсада сувни ичишга ҳаракат қилинг. 

Қайнаган сув терапияси соғлиқ билан боғлиқ кўплаб қуйидаги муаммоларни қисқа фурсатларда бартараф этиши айтилмоқда:

Қандли диабед 30 кундан сўнг, артериал қон босими 30 кунда, ошқозон муаммоси 10 кундан сўнг, саратоннинг барча кўринишлари 9 ойдан сўнг, қон томирлари билан боғлиқ муаммолар 6 ой, иштаҳа йўқлиги 10 кун, бачадон ва у билан боғлиқ муаммолар 10 кун, бурун, қулоқ, томоқ муаммолари 10 кундан сўнг, аёллик муаммолари 15 кун, юрак 30 кун, бош оғриғи(мигрен) 3 кун, холестерин 4 ой, эпилепсия ва параллеж 9 ой, астма 4 ойдан сўнг ижобий томонга ўзгаради.

Шунингдек, совуқ сувнинг инсон саломатлигига ниҳоятда катта зарар эканлиги таъкидланмоқда. Агар совуқ сув сизга ёшликда зарар етказмаган бўлса, ёш ўтган сайин албатта ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Умуман совуқ сув ва муз солинган ичимликлар юрак билан боғлиқ муаммоларни, айниқса, юрак хуружини чақирувчи омиллардан бири саналмоқда.  

Қолаверса, жигар билан боғлиқ муаммолар — жигарда ёғ тўпланиши, жумладан, ошқозон ички деворларининг зарарланиши, ичакларнинг шишиши ва ичак саратони ҳам асосан совуқ сув истеъмолини хуш кўрувчиларда  кўпроқ кузатиларкан.

Соғлигингизга бефарқ бўлманг!