АРШНИНГ СОЯСИДА БИР КИШИНИ КЎРДИМ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Мусо алайҳиссалом Аршнинг соясида бир кишини кўрдилар ва:
— Бу ким? – деб сўрадилар.
Аллоҳ таоло:
— Сенга унинг кимлигини айтмайман, аммо ундаги учта сифатни айтаман:
- У Аллоҳнинг одамларга берган неъматларига ҳасад қилмасди.
- Ота-онасига осий бўлмасди.
- Чақимчилик қилиб юрмасди.
(Имом Байҳақий ва Саъид ибн Мансур ривоят қилганлар).
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ