ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги “Иброҳимбой ва Орифжонбой” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳум уламони мағфиратига олсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини қабул айласин!
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни жаннат боғларига дохил этсин.
Жаноза намози 25 декабрь, чоршанба куни бомдод намозидан сўнг пойтахтимизнинг Чиғатой дарвоза даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».