Хом гапга пишиқ жавоб
Султон Алп Арслон 27 минг аскари билан Византия тупроқларида илгарилаб бораркан, разведкадан қайтганларнинг бошлиғи ҳовлиқиб:
– Ҳукмдорим, 300 минг кишилик душман қўшини биз томонга яқинлашиб келмоқда, – деди.
Алп Арслон мутлақо хотиржам оҳангда:
– Биз ҳам уларга яқинлашиб боряпмиз, – деди.