Хом гапга пишиқ жавоб
Салжуқ султонларидан бири Мавлононинг зиёратига борди. Суҳбатлашиб ўтириб, у зотдан “Қайси биримизнинг салтанатимиз улуғ?” деб сўраб қолди.
Мавлоно ҳазратлари:
– Сизнинг салтанатингиз кўзингиз очиқ қолгунига қадар давом этади. Бизнинг салтанатимиз эса кўзимиз юмилган кундан бошланади, – деб жавоб бердилар.