Ким шод бўлишни истаса…
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади”, деганлар.
Уламолар айтадилар: “Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин”.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.