7 октябрда ҲАМАС биринчи ҳужум қилмаганда, Исроил ҳужум қилмоқчи эди
Ал-Қассом Бригадалари Ҳарбий Кенгаши аъзоси Иззиддин Ал-Ҳаддод Жазира телеканалининг “The Hidden More” ҳужжатли филмида 7-октябр воқеалари ҳақида қизиқарли баёнотлар берди:
7-октябрдан олдин исроил Ғазога ҳужум қилишга ҳозирлик кўраётганидан хабар топдик.
Душманнинг режасида барча қаршилик гуруҳларига ҳаво ҳужуми уюштирилиши, сўнгра кенг кўламли ва вайронкор шаклда қуруқликдан бостириб кириши назарда тутилган эди.
Биз ушбу разведка маълумотларига жиддий ёндошдик. Шу билан бирга, биз барча воситачилар билан алоқаларни давом эттирдик ва олдиндан зарба бериш учун ҳарбий вариантларимиздан фойдаланишни буюрдик.