ҲАМАС “тайёр”
ҲАМАС Ғазода тинчлик режимининг иккинчи босқичи бўйича музокараларга “тайёр” эканини билдирди.
АФП хабарига кўра, ҲАМАСнинг анонимлик шарти билан гапирган икки амалдори гуруҳнинг Ғазодаги тинчлик режимининг иккинчи босқичи бўйича музокараларни бошлашга тайёрлигини таъкидлаган.
“ҲАМАС ўтган ҳафта Қоҳирада Миср воситачилари билан бўлиб ўтган мулоқотлар ва учрашувлар давомида иккинчи босқич бўйича музокараларни бошлашга тайёр эканлигимизни воситачиларга маълум қилди,” – деди бир амалдор.
“Биз воситачиларнинг музокараларнинг кейинги босқичини бошлашини кутмоқдамиз,” – деди иккинчиси.