Кичкина эски Қуръон нодир футлярда
Кичик ҳажмдаги эски Қуръон нодир футлярда интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди.
IQNA агентлигининг хабар беришича, кичик ва эски Қуръон нусхаси ўзига хос футляри билан виртуал майдон фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотган.
Ушбу нусха 800 бетдан иборат бўлиб, махсус контейнер ичига жойлаштирилган ва устида катталаштирувчи шиша мавжуд. Шунингдек, Қуръон футлярининг орқа томонида кичик люк бор. Бу жозибали дизайн шундай қилиб ишланганки, биринчи қарашда унинг ўзи китобдек туюлиши мумкин, аммо аслида бу контейнер бўлиб, унинг ичида Қуръон сақланган.
Қуръонни контейнердан чиқарганда, янада кўпроқ тафсилотлар намоён бўлади. Биринчи навбатда эътиборни тортадиган жиҳат бу – Қуръон ҳеч қачон ишлатилмаганга ўхшайди, чунки у ҳали ҳам пластик қобиғи билан сақланган. Ушбу пластикни ечганимизда эса Қуръоннинг қизил ва олтин рангли муқоваси очилади.
Бу нозик Қуръон ҳиндистонлик ноёб қоғозда босилган бўлиб, айнан шу юқори сифатли қоғоз туфайли 800 бетли бундай кичик ўлчамдаги Қуръонни чоп этиш имкони туғилган.
Илёсхон АҲМЕДОВ