Дунё янгиликлари

Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Чоп этилди May 13, 2019 Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирладиda fikr bildirishni o'chirish

Қозоғистон Республикасининг собиқ президенти, Республика Хавфсизлик Кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев USM Holdings соҳиби Алишер Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, Алишер Усмонов Россия ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларга муносиб ҳисса қўшгани туфайли ушбу орденга муносиб топилган.

«Элбоши Алишер Усмоновга Россия ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва савдо алоқаларини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари учун «Дўстлик» орденини топширди», дейилади хабарда.