“Сақалайн” телеканали “Ва Раттил” халқаро телевизион Қуръон мусобақасининг иккинчи даврасини ташкил этмоқда
IQNA: “Сақалайн” телеканали экранларида “Ва Раттил” халқаро телевизион Қуръон мусобақасининг иккинчи давраси эълон қилинди. Телеканал мазкур Қуръон тиловатига бағишланган мусобақани келаётган Рамазон ойида ўтказишини маълум қилди.
“Ва Раттил” халқаро телевизион Қуръон мусобақасида иштирок этиш шартлари:
Иштирокчи ўз тўлиқ исми-шарифи ва давлатини каналга юбориши лозим.
Иштирокчининг ёши 18 дан 40 ёшгача бўлиши ва шу асосдаги тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки фуқаролик гувоҳномаси) юборилиши лозим. Қайд этиш керакки, мусобақа фақат эркаклар учун ташкил этилади.
Иштирокчилар ўз мобил телефон рақами, уй манзили, электрон почта манзили ва “Skype” аккаунтини юборишлари зарур (Мусобақа онлайн тарзда “Skype” орқали овоз ва видео орқали ўтказилади).
Саралаш босқичида қатнашиш учун Қуръони Каримдан бир саҳифани (60, 88, 125, 206 ёки 549-саҳифалардан бири) тажвид қоидаси асосида ўқиб, овоз ёзувини ” WhatsApp” орқали қуйидаги рақамга юбориш керак: 00989999914320.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.