БОБОЛАР ДЕМИШКИ… КАМОЛОТГА ИНТИЛИШ БАЁНИДА
– Инсон мақсадга етиб бўлмаслик ёки мақсади бўлмаган нарса олдига етиш учун эмас, аксинча, ўз интилишларининг маълум бир мақсади бўлиши учун ҳақиқатга етишишни хоҳлайди. Ўзининг руҳи табиатан бадан соғломлиги ва ҳис-сезги соғломлигига боғлиқлигини ва соғломликнинг бу ҳолатлари исбот талаб қилишини инсон тушунади. Ўзлари ҳақида аввалан тугал билим бермайдиган, аммо бу билимнинг арзимас улушини берувчи нарсаларнинг борлиги туфайли айтиш мумкинки, инсон камолотга эришишга ё табиатан ёки истаги ва саботи ила интилади.
Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” китобидаги “Арасту фалсафаси” бўлимидан, 102-бет.
Тайёрловчи: Дамин ЖУМАҚУЛ