Мисрлик ўғлонни рўзадорлиги 279 тонналик поездни кучи билан тўсқинлик қилолмади
Мисрлик оғир атлетикачи Қоҳирада 279 тонналик поездни ҳаракатлантириб, жаҳон рекордини ўрнатди, – деб ёзади “Sabah” нашри.
Aшраф Маҳрус Рамазон рўзасини тутиб, бир неча вагонли локомотивни рельслар бўйлаб 10 метрга тортди. Воқеа Рамсес бекатида бўлиб ўтди. Ушбу воқеани кузатиш учун “Гиннес рекордлар китоби” қўмитаси вакиллари, шунингдек, ўнлаб томошабинлар ташриф буюрди, – деб ёзади “IslamNews”.
“Кабонга” лақаби билан ҳам танилган Aшраф Маҳрус 221 тонналик поездни тортиб, ўз рекордини янгилади.
“Биринчи куни мен икки тонналик вагонни 107 метрга 37 сонияда тортиб бордим, шу вақт ичида мен рўзадор эдим. Шундай қилиб, бир тонналик вагонни 60 сонияда 100 метрга тортиб олиш бўйича олдинги рекордимни янгиладим”, – дейди кучли спортчи. “Эртаси куни мен рўзадор бўлишимга қарамасдан 279 тонналик поездни елкаларим билан 10 метр 66 сантиметр масофага силжитдим, – дейди оғир атлетикачи.
Aшраф Маҳрус ҳам курашчи, лекин у юк машиналари, вагонлар ва поездларни ҳаракатлантириш орқали дунё миқёсида шуҳрат қозонган.
Илёс Аҳмедов тайёрлади.