Нега ҳар кун ваъз ўқимасди?
Муҳодромун авлодидан[1] Абу Воил Шақиқ ибн Салама ҳикоя қилади:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бизга пайшанба куни ваъз ўқир эди. Одамлардан бири унга:
– Эй Абдурраҳмон! Кошкийди бизга ҳар куни ваъз этсайдингиз, – деди.
Ибн Масъуд унга бундай жавоб қилди:
– Сизни толиқтириб қўймаслик учун учун ҳар куни ваъз ўқимаяпман. Зотан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам бизни чарчаб, зерикиб қолмасин, дея дам олишга мойил бўлган кунларимизни эътиборга олардилар[2].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] 1-Ҳам жоҳилия ҳамда Ислом даврида яшагани ҳолда Пайғамбар алайҳиссаломни кўриш шарафига муяссар бўлмаган мусулмонларга муҳодрамун дейилади.
[2] Бухорий, Илм, 12; Муслим, Мунофиқийн, 83; Термизий, Адаб, 72