Янги ой кириб келди
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Зулҳижжа ойининг 1-куни 2025 йил 28 май чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
“اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ”
Ўқилиши: “Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: “Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Раббинг Аллоҳдир!”
Манба: FATVO.UZ
Зулҳижжанинг 10-куни Қурбон ҳайити куни ҳисобланади. Демак, 2025 йил ушбу улуғ айём 6 июнь яъни жума кунига тўғри келмоқда. Мусулмонларнинг асосий байрами олдидан арафа куни эса 5 июнь этиб белгиланди.
Демак, Қурбон ҳайити 6 июнь – жума кунига тўғри келади.