Масжидун Набавийда аёлларнинг билим савияси ошириш ишлари амалга оширилмоқда
Мадинадаги “Масжидун Набавий” идораси Хотин-қизлар ишлари бўйича бошқармаси аёлларнинг диний ва маърифий билимларини ошириш мақсадида илк бор аёллар намозхоналарига ақлли дисплейлар ўрнатди.
“IQNA” сайтининг “ас-Сабаҳ ал-Aрабий” нашрига таяниб хабар беришича, бу дисплейлар “Масжидун Набавий” да диний маълумотлардан замонавий, ижодий ва содда тарзда фойдаланишни осонлаштириш ҳамда зиёратчиларга диний китобларни кўриб чиқиш ҳамда 19 тилдаги фатво ва диний мазмундан фойдаланиш имконини бериш учун ўрнатилган.
Ушбу кўргазмалар “Масжидун Набавий” да турли миллат ва маданиятдан бўлган зиёратчилар фойдаланиши учун ўрнатилган бўлиб, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, янги технологиялардан фойдаланган ҳолда, уларга диний билимларни содда ва қулай тарзда етказиш орқали уларнинг маънавий тажрибасини оширишга қаратилган.
Қайд этиш жоизки, “Масжид ал-Ҳаром” идорасининг Хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси ҳам Ислом динида мўътадилликни ёйиш, ҳаж амалларини тушунтириш мақсадида “Зод” илмий лойиҳаси доирасида “Саҳиҳи Муслим” китобидаги ҳаж бўлимига илмий изоҳ беришни бошлаган.
Хотин-қизлар ишлари бўйича бошқарма мудири ўринбосари Оиша ал-Aқла шундай деди: “Ушбу лойиҳа ҳаж ибодатини адо этиш учун ташриф буюрган аёлларга зарур бўлган билим ва йўл-йўриқларни соғлом илмий ёндашув асосидатушунтириб беришдан иборат”.
Ушбу ташаббуслар “Масжид ал-Ҳаром” ва “Масжидун Набавий” нинг 2025 йилги ҳаж мавсуми учун оператив режасининг бир қисми бўлиб, ҳожилар тажрибасини бойитиш ва исломий кўрсатмаларга мувофиқ ҳаж тадбирларини амалга оширишни осонлаштиришга қаратилган махсус диний дастурларни ўз ичига олади.
Илёс АҲМЕДОВ тайёрлади.