70 ёшли Луис ҳаётдаги энг катта бахтини қандай топди
“Раҳмоннинг меҳмони” хайрия дастури иштирокчиси, уругвайлик 70 ёшли Луис (Aбу Рашид) ўзининг эзгу орзуси – Ислом динининг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш учун бу йил Саудия Aрабистонига қилган илк парвози ҳақида сўзлади.
“Мен муқаддас заминга таърифлаб бўлмайдиган туйғулар билан келдим”, деди Луис.
– Мен ҳажга бориб, умримда биринчи марта телевидениеда кўрган Каъбани кўрдим, юрагим шу табаррук масканни соғинчига тўлди.
Саудия Aрабистони Ислом ишлари вазирлиги томонидан амалга оширилаётган дастурда иштирок этиш учун танланган зиёратчи ўз саёҳатини чуқур тинчлик ва маънавий қониқиш даври деб таърифлади.
“Ҳаж, айниқса, янги мусулмонлар учун орзу”, – дея давом этди у. “Дастурда иштирок этиш учун танланганимда, таърифлаб бўлмайдиган қувончни ҳис қилдим. Барча ҳамду санолар Aллоҳга, сўнгра Саудия раҳбариятига менинг орзуимни амалга оширгани ва дунёдаги кўплаб мусулмонларнинг орзулари учун, – деди у”.
Aбу Рашид исломни қабул қилиш ҳақидаги ҳикоясини бундан 20 йил аввал, мусулмон дўсти уч ой давомида уни дин асослари билан таништирган воқеалардан бошлаган, деб ёзади “IslamNews”. Бу вақт ичида уругвайлик Абу Рашид Қуръонни ўрганди, намоз ўқишни ўрганди ва ниҳоят Исломнинг ҳақ дин эканига амин бўлди.
“Мен исломни кутмаган ҳолда қабул қилдим – бу ҳақда аввал ўйламагандим”, деб тан олди Абу Рашид. “Aммо Aллоҳ мени ҳидоят қилди ва зулматдан ёруғликка олиб чиқди. Мен илгари ҳеч қачон билмаган хотиржамлик ва ботиний ишончни ҳис қилдим. Ислом мувозанат, мўътадил ва осойишталик динидир, ҳаддан ташқари ва қаттиққўлликдан холи. Мени тўғри йўлда ҳидоят қилгани ва мусулмонлардан қилгани учун Aллоҳга ҳамдлар бўлсин”.
Сўнггида Луис Aбу Рашид қирол Салмон ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга ислом дини ва бутун дунё мусулмонлари манфаати йўлидаги тинимсиз меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди ҳамда Саудия Aрабистони равнақи ва фаровонлиги учун дуолар қилди, деб ёзади Arab News нашри.
Илёс Аҳмедов тайёрлади.