Тери ўрамлари: Тунисдаги Қуръон хаттотлиги санъатининг асосий манбаи
IQNA – Қайруаннинг қадимий кутубхонасида тери ва пергамент қоғозларга ёзилган Қуръони каримнинг қўлёзма нусхаларининг ноёб тўплами мавжуд бўлиб, улар Ислом тарихининг бошланишига оиддир.
IQNA сайтининг “al-Furqon” га таяниб хабар беришича, Қайруан шаҳрининг (Тунисдаги қадимий шаҳар) қадимий кутубхонасида Ислом тарихининг бошланишига оид чарм ва пергамент қоғозларга битилган Қуръон каримнинг қўлёзма нусхаларининг нодир тўплами мавжуд. Қуръон нусхалари ва Ямандаги Санъа масжидининг ўрамлари топилгунга қадар бу тўплам илк ислом даврида хаттотлик санъатини ўрганиш учун ягона асосий манба бўлган.
Жорж Марсе (француз шарқшуноси) ва Луи Пуйнсо (франсуз археологи) Кайруан кутубхонаси қўлёзмалари устида кенг кўламли тадқиқотлар олиб борди, бу эса ушбу қўлёзмаларнинг энг муҳим бадиий хусусиятларини расмийлаштириш ва аниқлаш имконини берди, лекин асосий эътибор уларни ушбу кутубхонадаги Қуръон карим нусхаларидан мустақил равишда ўрганишга қаратилди.
Aфрикада тери ишлаб чиқариш эрамизнинг 10-11-асрларида энг юқори чўққисига чиқди, кумуш ва ипак билан безатилган Қайруан эгарлари Европа мамлакатларига экспорт қилинди. Тери ишлаб чиқариш ҳам кенг тарқалиб, Қуръон ва Aфрика китобларининг барча нусхалари теридан қилинган.
Aндалусияликлар (ҳозирги испанлар) африкаликлардан ёзув асбобларини ясаш усулларини ўрганган ва ўша даврда Aфрика китоб саноатининг муҳим маркази бўлиб, ўз маҳсулотларини шарққа ва Aндалусияга экспорт қилган.
Шундан сўнг Aфрикада Қуръон карим нусхаларини ёзиш саноати ривожланди ва уламолар бу касбни пухта ўзлаштирди. Aҳмад ибн Aли Варроқ Aфрика шаҳзодаларидан бирининг ўзи учун Қуръон нусхасини ёзган, безатган ва боғлаган ҳамда унинг нақл қилинган ҳужжатида шундай сатрларни ёзган машҳур уламолардан бири эди: “Ушбу Қуръон карим Aли ибн Aҳмад Варроқ томонидан ҳижрий 410 сана/ милодий 1020 йилда ёзилган, тиловат қилинган, безатилган ва боғланган”.
Қайруаннинг қадимий ўрамлари
Қайруан ўрами тўплами ўтган асрнинг бошларида Қайруандаги Буюк масжиддаги кичик хонада топилган ва кейинчалик бу музейнинг катта қисми 1985 йилда Ислом цивилизацияси ва санъатини ўрганиш марказига айлантирилгунга қадар Бардо музейида сақланган. Ҳозирда унинг намуналари Бардо миллий музейи, Раккада ва Монастир музейларида сақланмоқда.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.