Хом гапга пишиқ жавоб – Агар бадантарбия қилсангиз…
Машҳур олим ва адиб Виктор Шкловскийни қўшниси туғилган куни билан табриклайди:
– Табаррук тўқсон ёшингиз муборак бўлсин, Виктор Борисович!
– Раҳмат, миннатдорман, қўшнижон!
– Юз ёшингизда ҳам сизни табриклаш насиб этсин!
– Илоё ниятингизга етинг. Агар ичкиликка ружу қўймасангиз, чекишни ташласангиз, бадантарбияни канда қилмасангиз юз ёшлик юбилейимда қатнаша оласиз.