Омскда биринчи ҳалол ресторан очилди
Болшереченский туманИ кенгашининг собиқ депутати, тадбиркор ва “Татаристон – Омск” ишбилармонлик ва маданий алоқаларни ривожлантириш маркази директори Радик Миниханов Омскда биринчи ҳалол ресторанини очди, деб хабар бермоқда “РБК”. “Tasu” деб номланган муассаса Омск шаҳри марказида – Маркс проспектида жойлашган.
Ресторан оилавий форматда ишлайди, унда алкоголли ичимликлар тақдим этилмайди, менюда Россия ва МДҲ халқлари таомлари мавжуд, деб ёзади, IslamNews нашри.
“Бу Омскдаги бундай форматдаги биринчи ресторанда Россия халқлари, жумладан, қозоқ, ўзбек, чечен ва татар таомлари тайёрланади”, – деди муассаса раҳбари Радик Миниханов.
“Одамлар асосан биздан ҳамма нарсага буюртма беришади. Чойни чак-чак билан ичишади. Карам шўрва, макарон шўрваси, питза, хачапури тез-тез буюртма қилинади. Бизда яхши чойлар жуда кўп — 15 дан ортиқ. От гўштидан тайёрланган чучвара ҳам жуда мазали”, – дейди Миннихонов.
Тадбиркорнинг айтишича, агар ресторан Омск аҳолиси орасида машҳур бўлса, у шунга ўхшаш форматдаги умумий овқатланиш корхоналари тармоғини яратишни истисно қилмайди.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, лойиҳага киритилган сармоя ҳажми қарийб 12 миллион Россия рублини ташкил этди.
И.Аҳмедов тайёрлади.