МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИНИ ПОЙТАХТДАГИ “ИСЛОМОБОД” МАСЖИДИДА АДО ЭТАДИЛАР
Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Исломобод” жоме масжидига жума намозини адо этиш учун борадилар.
Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал хушовоз қориларнинг қалбга хузур бағишловчи қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг манфаатли ва гўзал суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.