Маърифат улашиш саодати
Мен “Мўминалар” журналининг ҳар бир сонини кузатиб бораман. Унда жуда муҳим маълумотлар, аёлларга оид диний масалалар берилади. “Бир оятнинг маънолари”, “Хурофот – динимизга ёт”, “Билимсизликнинг давоси” рукнларидаги мақолалар, таҳлилий, илмий маълумотлар илмимизни янада оширишга, кундалик ҳаётимизда, тўй-маросимлардаги хато-камчиликларимизни англаб, уларни бартараф этишимизга сабаб бўлмоқда. Аёлларимиз айрим ҳолатларда турли сайтларга кириб, улар орасида норасмийлари бўлса, алданиб қолишмоқда. Шу боис бу каби диний нашрлар бизга жуда муҳим.
Яқинда Навоий шаҳрида “Мир Араб” мадрасаси қошида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси очилди. Вилоятимизнинг хотин-қизлари ўқиш ҳамда ўрганиш истаклари бўлса, ноқонуний ва норасмий ташкилотлардан эмас, ишончли курсларда таҳсил олишади. Бу ишлар замирида маърифат улашишдек улуғ саодат мужассам. Бундай хайрли ишларни амалга ошираётган мутасаддиларга миннатдорлик билдирамиз.
Юлдуз ОЧИЛОВА,
Хатирчи тумани “Икром Карвон” маҳалласи отинойиси
“Мўминалар” журнали, 2-сон, 2025 йил