Шайх Муҳаммад Юнус ал-Ғалбан Мисрдаги Қорилар уюшмаси раҳбари томонидан тақдирланди
“IQNA” ахборот агентлигининг “al-Vatan” нашрига таяниб хабар беришича, Мисрдаги қорилар уюшмаси раҳбари Шайх Aҳмад Aвад Aбу Файюд мисрлик Қуръон карим илмлари профессори Шайх Муҳаммад Юнус ал-Ғалбанга Қуръонга хизмат қилиш ва Қуръон илмини ёйишдаги саъй-ҳаракатлари учун Уюшманинг махсус миннатдорчилик сертификатини топширди.
Ушбу қадам Қорилар Уюшмасининг Мисрдаги Қуръонга хизмат қилиш ва қироатни ўргатишга ҳаётини бағишлаган таниқли Қуръон олимларини тақдирлаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг бир қисми бўлди.
Шайх ал-Ғалбан қироат ва тажвид қоидаларини ўргатишда, шунингдек, Мисрнинг Кафр аш-Шайх вилояти ҳудудида ва ундан ташқарида Қуръон қорилари ва олимлари авлодларини тарбиялашда муҳим ҳиссасини қўшди ва ўз фаолиятига кўра таниқли “ал-Aзҳар” олими намунаси сифатида танилди.
Шайх Aҳмад Aвад Aбу Файюд шундай деди: “Қуръон қорилари уюшаси ҳар вақт Қуръон карим таълимотига хизмат қилишда ўз ҳиссасини қўшган олимлар ва қориларнинг саъй-ҳаракатларини эътироф этишга интилиб келмоқда ва Шайх Муҳаммад Юнус ал-Ғалбан фаоллиги, камтарлик ва саховат соҳиби экани билан ажралиб турадиган ажойиб қорилардан бири саналади.”
Шайх ал-Ғалбан шунингдек, Мисрдаги Қуръон қорилари уюшмасига бу қимматли мукофот учун миннатдорчилик билдириб, шундай деди: “Қуръон каримга хизмат қилиш одамлардан олдин Aллоҳнинг буюк шарафи ва неъматидир.”
Шайх Муҳаммад бин Юнус бин Aбдулғани ал-Ғалбан 1946 йил 26 мартда Кафр аш-Шайх вилоятидагми Дасуқ шаҳрида туғилган. У Кафр аш-Шайхдаги Иброҳим ад-Дасуқий масжидида Шайх Aл-Фадли Aли Aбу Лайлодан қироатнинг етти хил усулини ўрганган.
Шайх ал-Ғалбан ҳозирда Дасуқдаги Қуръон ўргатиш марказига раҳбарлик қилади.
Манбалар асосида Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.